Ҳавотир
Ассалому алайкум! Мен яқинда бир китобдан муттафақун алайҳ ҳадис ўқиб қолдим. Маьноси: Убода розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар-"Кимда ким Ла Илаҳа Иллаллоҳ деб иймон келтриб, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг пайғамбари, Исо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг пайғамбари, жаннат ва дўзах хақ деб гувохлик берса, Аллоҳ ўша инсонни амалига қарамасдан жаннатга киритади " деб айтдилар. Бу ҳадисни бошқага айтиб берсам, ўша инсон унда амал қилиб нима керак деб нотўғри қабул қилиб, намоз ўқимай яхши амал қилмасдан дунёдан ўтса, унга шу ҳадисни айтганим учун гуноҳкор бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни айтишнинг ўзигина кифоя қилмайди, акс ҳолда гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни айтишнинг ўзигина кифоя қилмайди, акс ҳолда гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар