Ёш йигит ва қизларга насиҳат қилиш
Асссалому алайкум! Ёшим 16 да. Худо шукр шу пайтгача ўзимни тийиб қизлар билан гаплашмайман, ота-онамни юзига қаратишни истамайман, аммо дўстларим, тенгқурларим манга қизлар билан гаплашмаганим учун "лўх" деган ном қўйиб олишибди. Бу ёш ўзини тиядиган ёш эмас, қизлар билан гаплашади ҳамма боллар ҳам бу ёшда, бу бола ўзини тиймаган бу бола "лўх" деган гап тарқатишибди. Энди мен ҳақиқий ўғил бола бўлишим учун қизлар билан гаплашишим керакми? Менинг опа-сингларим бор уларни ўйлайман, келажакда, Иншооллоҳ жуфти ҳалолим бўлади, мен пок жуфти ҳалол олишни хоҳлайман. Илтимос шу нарса ҳақида менга маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади. АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙИ МУНКАР ҲАҚИДА كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ Аллоҳ таоло:
«Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз», деган («Оли Имрон» сураси, 110-оят).
Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу уммат одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканидир.
Умматларнинг сараси Ислом умматидир.
Умматларнинг йўлбошчиси Ислом умматидир.
Умматларнинг пешқадами Ислом умматидир.
Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи бу умматга хитоб қилиб:
«Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», деб турибди.
Ҳозир ўзини шу умматданман, деб юрганлар бу ҳақиқатни яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз айнан шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар, дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Аждодларимиз бошқаларга тобе бўлмаганлар, бошқаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар, бошқаларнинг ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар.
Бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлишининг сабабларидан бири амри маъруф қилишидир. Чунки Аллоҳ таоло «Маъруфга буюрасиз», демоқда.
Аввал ишора этилганидек, Ислом уммати дунёда яхшилик байроғини юқори кўтаради. Адолат байроғини юқори кўтаради. Ҳақиқат байроғини юқори кўтаради. Фазилат байроғини юқори кўтаради ҳамда бутун инсониятни бу ишларга чақиришни ўзига фарз деб билади.
Бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлишининг сабабларидан иккинчиси – наҳйи мункар қилишидир. Чунки Аллоҳ таоло «мункардан қайтарасиз», демоқда.
Мункар барча ёмонлик, зулм, ботил ва разилатлар демакдир. Бинобарин, Ислом уммати дунёдаги барча ёмонликка қарши, зулмга, ботилга ва разилатга қаршидир. Айни чоғда бутун инсониятни ёмонликдан, зулмдан, ботилдан ва разилатдан қайтаришни ўзига фарз деб билади.
Ислом умматининг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлишига асосий сабаб, бу умматнинг Аллоҳга иймон келтиришидир. Чунки Аллоҳ таоло «...ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз», демоқда.
Аллоҳга бўлган иймон инсониятни тўғри йўлга бошлаб, нотўғри йўлдан қайтаришдек ниҳоятда машаққатли ишни амалга оширишга ундайди. Иймон асосларнинг асосидир. Жумладан, яхшиликка чақириб, амри маъруф ва наҳйи мункар қилишнинг ҳам асоси иймон бўлгандагина мақсадга эришилади. Ана шундагина икки дунё саодатига эришилади. Акс ҳолда нуқсонга дучор бўлинади.
Бу ҳақиқат бундан бошқа оятларда ҳам таъкидланган, шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг кўпгина ҳадисларида ҳам ўз аксини топган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом минбарда турганларида бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қандай одам яхши одам?» деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Одамларнинг яхшиси – қорироғи, тақводорроғи, амри маъруф қилувчироғи, наҳйи мункар қилувчироғи ва силаи раҳм қилувчироғи», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Имом Термизий ривоят этган ҳадисда айтадилар:
«Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Бани Исроил гуноҳга ботганда уламолари қайтардилар, улар қайтмадилар. Кейин эса уламолар ҳам улар билан бирга ўтириб, еб-ичдилар. Бас, Аллоҳ уларнинг қалбларини бир-бирига аралаштириб юборди ва Довуд, Сулаймон ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатлади», дедилар-да, ёнбошлаб ётган эдилар, туриб ўтирдилар ва:
«Менинг нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, уларни ҳаққа қайтармагунингизча бўлмайди», дедилар.
Имом Абу Довуд ибн Умайра ал-Киндийдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом:
«Ер юзида бир гуноҳ содир бўлганда гувоҳ бўлган одам уни инкор этса, худди кўрмаган одамдек (гуноҳдан холи) бўлади. Ким кўрмаган бўлса-ю, розилик билдирса, гувоҳ бўлган одамдек (гуноҳкор) бўлади», дедилар.
Имом Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Шаҳидларнинг улуғи Ҳамзадир ва золим подшоҳга амри маъруф, наҳйи мункар қилаётганда ўлдирилган одамдир», деганлар.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида:
«Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўшаларгина зафар топгувчилардир», деган (104-оят).
Амри маъруф ва наҳйи мункар ишлари яхши йўлга қўйилган жамиятдагина яхшилик қилиш ёмонлик қилишдан кўра осон бўлади. Фазилатга эришиш разолатга кетишдан кўра енгил бўлади. Ҳақиқат ботилдан устун бўлади. Адолат зулмдан устун туради. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ неъмати – Исломга муяссар бўлган бандалар жамоасига, яъни мусулмон умматига амри маъруф, наҳйи мункарни фарз қилди. Агар бу уммат бошқа фарзлар қатори, ушбу фарзни ҳам ўз ўрнида адо қилса, бахт-саодатга эришади. Акс ҳолда, фалокатга учрайди. Бу ҳақиқатни ушбу оятнинг хотимасидан ҳам билиб олсак бўлади.
«Ана ўшалар, ўшаларгина зафар топгувчилардир».
Яъни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳйи мункар қилган умматлар нажот топгувчилардир. Бошқалар эмас.
Бу ҳақиқатни Аллоҳнинг Расули Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадисларида баён қилиб қўйганлар.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта амри маъруф қиласизлар, албатта наҳйи мункар қиласизлар. Бўлмаса, Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридан иқоб юборади. Сўнгра дуо қилсангиз, қабул бўлмайди» дедилар.
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида:
«Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» деган (112-оят).
Бу ояти каримада мўмин-мусулмонларнинг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда. Агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар:
«Тавба қилувчилар» тавба қилиб, билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан қайтадилар, гуноҳларига чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи марта такрорламайдилар.
«Ибодат қилувчилар» Роббиларига домий равишда ихлос билан ибодат қиладилар, Унинг амрларини бажариб, наҳйиларидан қайтадилар.
«Ҳамд айтувчилар» Аллоҳ таолога ҳамду сано ва мақтовлар айтиб, шукр қилиб яшайдилар.
«Рўза тутувчилар» – бу ҳам мўмин банданинг энг улкан сифатларидандир. Аллоҳнинг розилиги учун ўз ихтиёри билан еб-ичишни ва турли лаззатли ҳамда шаҳватли нарсаларни тарк этиш олийжаноб сифатдир.
«Рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар» – намозни яхшилаб ўқувчилар. Намоз диннинг устуни бўлади-ю, мўмин кишининг асосий сифати бўлмасинми?
«Маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар». Бу амал шариат тилида амри маъруф, наҳйи мункар дейилади. Яъни мўмин киши фақат ўзини ўйлайдиган худбин шахс бўлмайди, балки у ўзига етган яхшиликларнинг бошқаларга ҳам етишини хоҳлайди. Бунинг учун амалий ҳаракат ҳам қилади. Чунки Ислом дини унга ўзгаларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришни фарз қилган.
«Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир».
Дунёдаги ҳар бир яхшию ёмон ишни Аллоҳ таоло Ўз дини орқали баён қилиб, чегаралаб кўрсатиб қўйгандир. Мўмин инсон ана шу чегаралардан чиқмайди, Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларига тўғри амал қилиб яшайди. Ушбу сифатларга эга бўлганлар мўминлардир.
Эй Пайғамбар,
«Ва мўминларга хушхабар бер!»
Мўмин-мусулмонлар ўзларида мазкур сифатларни мужассам қилганлари учун икки дунёнинг саодатига сазовордирлар.
Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида:
«Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарурлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир», деган (41-оят).
Ояти каримадаги «Уларга ер юзида имкон берсак» жумласидан «макон берсак» деган маъно ҳам тушунилади. Бунга қўшимча «ер юзида нусрат, ғалаба берсак» маънолари ҳам бор. «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун диёрларидан чиқарилган мусулмонларга ер юзида макон, нусрат, ғалаба, имкон берсак, «...намозни тўкис адо этурлар...»
Мўмин-мусулмонлар бу неъматлардан ҳовлиқиб кетмайдилар, балки Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қиладилар, у билан боғланишни кучайтирадилар.
«...закотни берурлар...»
Мўмин-мусулмонлар ер юзида имкон топгач, мол-дунёга ўч бўлмайдилар. Балки улар бахиллик дардидан устун келиб, молиявий ибодатларни ҳам ўз ўрнида адо этадилар. Закотларини бериб, жамиятларидаги бева-бечора, камбағалларга енгиллик яратадилар.
«...маъруфга буюриб, мункардан қайтарурлар».
Мўмин-мусулмонлар кишиларни динда яхши ҳисобланган барча ишларга даъват қиладилар, ёмон ҳисобланган барча ишлардан қайтарадилар.
Шу ишлари Аллоҳга ёрдам беришларидир, шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга ёрдам, нусрат беради.
«Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир».
Аллоҳ хоҳлаган оқибатини келтириб чиқаради. Хоҳласа, мағлубиятни ҳам ғалабага айлантириб юборади. عَنْ طَارِقِ بْنِ شِهَابٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوَّلُ مَنْ بَدَأَ بِالْخُطْبَةِ قَبْلَ الصَّلَاةِ يَوْمَ الْعِيدِ مَرْوَانُ، فَقَامَ إِلَيْهِ رَجُلٌ فَقَالَ: الصَّلَاةُ قَبْلَ الْخُطْبَةِ، فَقَالَ: قَدْ تُرِكَ مَا هُنَالِكَ، فَقَالَ أَبُو سَعِيدٍ: أَمَّا هَذَا فَقَدْ قَضَى مَا عَلَيْهِ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ийд куни намоздан олдин хутба қилишни бошлаган биринчи одам Марвондир. Бас, бир одам турди ва унга:
«Намоз хутбадан олдин бўлади!» деди.
«Батаҳқиқ, ўшандаги нарса тарк қилинди», деди у.
Буни кўриб, Абу Саъийд:
«Аммо бу одам ўзига вожиб бўлган нарсани адо этди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сиздан ким мункарни (ёмон ишни) кўрса, ўшани қўли билан ўзгартирсин, агар қудрати етмаса, тили билан, агар бунга ҳам қудрати етмаса, дили билан. Аммо буниси иймоннинг энг заифидир», деганларини эшитган эдим», деди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг иймони унинг мункарга, яъни Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан муносабатига қараб кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар.
«Мункар иш» ибораси дин, шариат томонидан инкор қилинган, ёмон ишларни англатади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди.
Бу умуман мумкин эмас. Мўмин киши мункар ишни кўрганда уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин:
1. Мункар ишни қўли билан қайтариш.
Бу «куч ишлатиб» деган маънони билдиради. Яъни бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна мункарни қайтаришдан олдин ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс аралашса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади.
2. Мункар ишни тили билан қайтариш.
Бу – қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлинмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин-мусулмон одам мункар ишнинг ёмонлигини тили билан гапириб, баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир, иймон тақозо қилган бурчдир. Лекин гоҳи вақтларда зулм, тазйиқ ҳаддан ошиб, оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган одам сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади.
3. Мункар ишни дили билан қайтариш.
Бунда чин дилдан «Шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо, минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартиришим керак эди, аммо, афсуски, қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартиришим керак эди. Аммо афсуски, буни ҳам қила олмадим. Энди дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилади. Бу эса энг заиф иймон бўлади. Бундан ҳам заиф иймон бўлиши мумкин эмас. Шуни ҳам қилмаса, ўша заиф иймон ҳам қолмайди, деганидир. Иймони кучли мўминлар эса ҳеч нарсадан қўрқмай, мункар ишни ўз вақтида инкор қиладилар.
Киши ёмонликни қанчалик кўп инкор қилса, қайтарса, шунчалик иймони зиёда ва бақувват бўлишини тушуниб олишимиз керак. Аксинча, кишининг ёмонликни инкор қилиши қанчалик оз ва кучсиз бўлса, иймони ҳам шунчалик заифлашиб боришини билишимиз лозим.
Ана ўшанда нима учун иймонсиз жамиятда, иймон билан иши бўлмайдиган, иймон қадрланмайдиган жамиятда ёмонлик кўпайиб кетишини англаб етамиз.
Ана шундагина Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Исломда мункар ишни ўзгартиришга, инкор қилишга бунчалар катта аҳамият берилганини тушуниб етамиз.
Ана шундагина нима учун мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилган даврларда дунёдаги пешқадам миллат бўлганларини англаб етамиз.
Ана ўшандагина нима учун мусулмонлар бу ҳадисга амал қилмай қўйганларида тушкунлик томон юз тутганларини тўғри фаҳмлаймиз.
Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мункар ишларга нисбатан муросасиз бўлиш.
2. Имкони бўлса, мункар ишни қўл билан қайтариш, ўзгартириш.
3. Мункар ишни қўл билан қайтаришнинг имкони бўлмаганда, тил билан қайтариш.
4. Қўл билан ҳам, тил билан ҳам қайтаришнинг имкони бўлмаганда дил билан қайтариш.
5. Мункар ишни дил билан қайтариш энг заиф иймон эканини англаш.
Бу ҳадиснинг ҳикматлари ва инсониятнинг мазкур ҳикматларга эҳтиёжи ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Чунки ёмонни ёмонлик қилишдан қайтармаслик ҳар қандай жамиятни, бора-бора бутун инсониятни ҳалокатга олиб бориши турган гап. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 05:53 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар