Намоз қабул бўладими

Ассалому алайкум! Бир инсон намоз ўқийди ва барча ибодатларни иложи борича қилади. Фарз ва суннатларга амал қилади. Нафл намозлар ҳам ўқийди. Аммо ейиши харомдан бўлса унинг шунча қилаётган савобли амаллари қабул бўладими? Ўзи балоғатга етган, 17 ёшда уйдагиларининг харом пулига яшаса намози ва бошқа амаллари қабул бўладими? Жаннатга кириши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тезроқ ўзи ҳалолдан топиб ейдиган бўлишга ҳаракат қилиш керак. Унгача ўлмайдиган даражада еб тураверади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:45 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar