Гўдакнинг қолган кийимлари

Ассалому алайкум! 1ой олдин бир дугонамнинг 3 ёшли қизи 3-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди. Мен ҳомиладорман, туғиш куним яқин, докторлар хомиламни қиз деганини эшитган дугонам ўлган қизини кийимларини йиғиб манга ташлаб кетди. Қайтариб юборай десам кўнгли оғрийди деб олиб қолдим, лекин кўпчилик кийдирма деяпти. Фарзандим қиз туғилса кийдирсам ҳалолми? Ёш ўлган одамни кийимини кийдириш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У кийимлар ҳам меросхўрларнинг ҳаққи бўли, дугонангиз билан эрининг ҳаққи ҳисобланади. Эри рози бўлса кийдиришингиз мумкин. Кийимда ўликдан қолган тирикдан қолган деган нарса йўқ. Кийдирма деяётганларни асоси йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:53 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar