Эпидемияда мажбурликдан ишлаш

Ассалому алайкум! Хозир бутун жахон бўйича пандемияни хисобга олиб уйдан чиқмаслик талаб қилинмоқда. Бу холда хадислар хам бор. Рўзғорга озиқ-овқат олиш учун кунлик ишлаб келардим. Қариндош, яқинлар йўқ ёрдам берадиган. Аксинча улар ёрдамга мухтож. Мусулмон одам бировга хам ўзига оила аъзоларига зарар етказмай тирикчилик қилиш учун шариатда нима қилиш лозим? Кўчага чиқиб санитария қоидаларини бузмай ишлаш жоизми? Яна бир мисол агар бир ойлик рўзғори бўлиб туриб ўлим хавфи бор, тирикчиликга чиқса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳадисларда сабр қилганга шаҳиднинг ажри берилади дейилган. Ҳақиқатан ҳеч нарсаси бўлмаса чиқиши жоиз. Афзали шу ҳолатини кимгадир изҳор қилинса албатта бизни халқимиз ёрдамсиз қолдиришмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:02 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar