Алимент олишни рад этиш

Ассалому алайкум! 3 ойлик хомилалигимда ажрашганман. Қонуний никох бўлмагани учун хамма нарса тез хал бўлиб кетди. Ота уйимга қайтиб келганимдан кейин эрим тараф болани олдириш кераклигини айтишди. Рад этганимдан бутунлайин йўқ бўлиб қолишди. Хозирда фарзандим 7ойлик. Ота боласини харажатларини(алимент) тўлаши керак дебсизлар. Лекин мен буни хохламасам, уларни олдидан ўтиб алимент талаб қилмаганим учун динимизда жавобгар бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:02 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar