Муқаддас китобларни ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Қуръони Каримдан бошқа муқаддас китобларни ўқиш ва ўрганиш тўғрими? Забур, Таврот ёки Инжил китобларини Исломда ўрни қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир сўз ва маълумотнинг инсон эътиқоди ва ҳаётига ўз таъсири бўлади. Исломий эътиқодни мустаҳкам қилиб олган киши маълумот сифатида бошқа дин китоблари ва тарихини ўрганиши мумкин. Акс ҳолда ҳақни кўра олмайдиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=12045.0

29 Апрел 2022, 05:14 | Савол-жавоблар | 192 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar