Ўғирланган молни билмасдан олса
Ассалому алайкум! Бир куни таниш йигит тўғрироғи оғайнимди укаси телифон қилиб қолди ва ака теливизор бор оласизми деб қолди. Шунда мен сўрадим ўғирланмаганми деб у йўқ ака деди. Уйимизга олиб келди қарасам сифатли ва нархи қимматроқ теливизор экан. Негадир олишга кўнглим бўлмади ва олмадим. Кейин эшитсам ўғирланган экан ўзини холасига бориб сотибди. Саволим: агар шу теливезорни ўғирланганини билмасдан олиб қўйсам мен хам гунохига шерик бўлардимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам қиладиган ҳар бир ишини ўйлаб, суриштириб қилиши керак. Аллоҳ таоло инсонга ақлни берган, бироз ишлатиб ҳам қўйиш керак. Сиз ишлатибсиз, инсон тақвода бардавом бўлаверса Аллоҳ таоло уни қалбини ёмонликлардан химоя қилиб қўяди. Бу дегани ҳамма ўз қалбини ҳақ меъёри қилиб олсин дегани эмас. чунки шариатга амал қилмасдан юрадиган инсонлар ҳам уни ўзига меъёр қилиб олишади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/622
8 Май 2022, 01:55 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар