Зинонинг таъсири
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 4 йил бўлади. 2 нафар фарзандимиз бор, қиз ва ўғил. Хўжайиним тўйдан 1 йил ўтмай зино ишларини қилишни бошладилар. Шу йил бахор ойидан тўлиқ намозга кириб кетдилар. Кечаси билан хам тахажжуд намозини ўқийдилар. Билсам яна 3-4 қиз билан зино қилишни бошлабдилар. Бу канални доимо ўқиб юрадилар. Илтимос билиб туриб қилинган зинони қанчалик гунохлигини тушунтириб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зинонинг салбий таъсири бўлади. Ота-она солиҳ бўлса унинг ҳам. Аллоҳ таоло Қуръон карим “Каҳф” сурасида икки етим боланинг девор остига кўмилган ҳазинаси очилиб қолмаслиги ва балоғатга етганларида ўзлари олишлари учун Хизр ва Мусо алайҳимассаломлар деворни қайта урганлари зикр қилинган. Бу болаларга Аллоҳнинг меҳрибончилигига сабабни Аллоҳ таоло суранинг давомида баён қилиб “و كان ابوهما صالحا” яъни “Уларнинг оталари солиҳ одам эди” деган. Яъни фарзандлар ўша ҳазинани қўлга киритиб манфаатдор бўлишларига отанинг салоҳиятини сабаб деб баён қилган. Ота-онанинг қилган биргина хатоси, гуноҳи фарзандларининг бир умрли аламли азобланишларига сабаб бўлиши тўғрисида Саъид ибн Мусаййиб қуйидаги ҳадисни келтирганлар. عَنْ سَعِيْدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا اسْمُكَ؟ قَالَ: حَزْنٌ، قَالَ: أَنْتَ سَهْلٌ، قَالَ: لَا أُغَيِّرُ اسْمًا سَمَّانِيهِ أَبِي. قَالَ ابْنُ الْمُسَيِّبِ: فَمَا زَالَتِ الْحُزُونَةُ فِينَا بَعْدَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ Саъийд ибн Мусаййибдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.
Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳазн – «қийинчилик», саҳл – «осонлик» деганидир. Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қурашийнинг бир оғиз хатолари билан бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ эса зинони қарз деганлар. Бир кун ўша қарзни қайтариб бериши аниқ. Шунинг учун қизларимиз ва аёлларимизга раҳм қилишимиз керак. Ота-оналар ва аёллар ҳам ўғиллари ва эрларининг бу ишларига жуда қаттиқ туришлари керак. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 18:25 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш