Ёсин сурасини хомиладор ўқиса боласи тушадими

Ассалому алайкум! Овсиним доим Ёсин ўқийди. Хозир 2 ойлик хомиладор. Бир танишимиз Ёсинни ўқима хомиланг тушуб қолади деп айтибди. Келиниям Ёсин ўқиган вақтим қон кетиб қолган деп қўрқитган. У эса Ёсин ўқимасдан қандоқ юраман деп хафа бўляпти. Хомиладор вақтида Ёсин ўқиса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гапирганлар ўзлари мусулмон бўлишса ҳам кофирни ишини қиладиганлар экан. Уларни гапига қарамасин. Ёсинни ичига Аллоҳ шундай бир файз ва баракани жойлаштирганки, уни ҳар доим ўқиб юриш керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:17 | Савол-жавоблар | 175 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar