Ҳалол бўлмаган пуллар

Ассалому алайкум! Бир неча йил аввал бажарган ишим жоиз эмаслигини ва шу иш учун олган пулларим ҳалол эмаслигини билдим (истиғфор айтяпман, Аллоҳ тавбаларимни қабул қилсин). Энди шу пулларни нима қилсам бўлади? Пул берганлар рози бўлиб, хатто баъзида керак эмас, десам ҳам беришган. Энди бу пулларни эгаларига (агар уларни тополсам) қайтариб берайми ёки савоб умид қилмасдан садақа қилганим афзалми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиш. Қиёмат куни бўлганида бир инсонни олиб келинади. У ҳаётида яхшиликнинг бирорта ҳам йўлини қолдирмай ҳаммасига сарфлаган бўлади. Масжид қурган, фақир-мискинларни таомлантирган, китоблар тарқатган, ифторликлар қилиб берган ва ҳоказолар. Шунда унга Аллоҳ таоло тарафидан дўзахга ташлансин деган ҳукм чиқарилади. Фаришталар хайрон бўлиб, шунча яхшилиги зое бўладими? – дейишганида, “Унинг топганини асли ҳаромдан эди, сарфлаганлари ҳам ўшанинг фойдасидан бўлган эди. Аллоҳнинг ҳузурида фақат покиза нафақалар қабул бўлади” дейилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar