Никоҳда келин ўрнига бошқа розлик берса

Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилятканда кўп эшитамиз кўрганмиз. Келини ўрнига ҳола ёки аммалари розимисз деганда Ҳа дейшади. Домла эса келинни аниқ исми фолончи қизи розимисз дейди. Келин ўрнига берилган жовоб ўтадими никоҳга? 2. Никоҳ вақти розилик. сўралганда биринчисида Ҳа дейиш керак дейишади. Лекин қизлар никоҳ вақтида учунчи сўраганда жавоб беришади. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтмайди. Никоҳни қайта ўқитиб олинглар. 2). Бу гап нотўғри, лекин ўзи рози бўлиб ҳамма иш битганидан кейин такаллуф қилиб ўтириши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 17:56 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar