Беванинг закоти

Ассалому алайкум! Мен беваман, фарзандим йўқ. Эрим бошқа давлатда иш вақтида вафот этганлиги сабабли, менга ўша давлатдан суғурта пулини 2 йил ҳар ойда жўнатиб туришади. Шу пул 3-4 ой аввал нисобга етди. Ишламайман, ўқийман, ота-онамнинг уйларида яшайман. У пулдан базан эҳтиёжларимга ишлатиб тураман, қолганини уй олиш ун йиғмоқчи эдим. Саволим шундаки шунда мен закот беришим фарз бўладими? 2) Биламиз фоиз ҳаром, шунда ўша пулни мен банкка омонатга қўйиб, ҳар ойда фоизини олиб туришим ҳаром бўлмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Нисобга етган кунни белгиланг, ўшандан бир йил тўлгач ўша кунда закотини беринг.2). Ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 174 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar