Нифоқ

Ассаламу алайкум! Ўзимни мунофиқлигимни билдим, мунофиқликни ҳамма аломатларини борлигини сездим, эшитишимча шахидлик ҳам мунофиқни айбини ювмас экан. Умидсизланиб қолдим, мендан умид йўқми энди? Мунофиқликдан қутишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизда бор айбни ҳис қилишингиз ва уни ўнглашга ҳаракат қилишингизнинг ўзи сизга яхшилик ирода қилинганини аломати ҳисобланади. Одамлар ўзларида бор айбини билмайдилар, билгани ҳам турли баҳоналарни ўйлаб топиб, ўнглашга ҳаракат қилишмайди. Ҳатто бузуқлик билан шуғулланиб ўша ишига “қалбим пок” деб диний тус беришга ҳаракат қилади. Ҳиммат қилиб ўша дардларни йўқотишга ҳаракат қилинг. Сизни қўлингиздан келмаса шак-шубҳа йўқки Аллоҳ бунга қодир. Сўраб тоқатингиз етганича ҳаракат қилсангиз бўлди. "Руҳий тарбия" китобини ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:45 | Савол-жавоблар | 180 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar