Ароқнинг ҳаромлиги
Ассалому алайкум! Мени дадам ичадилар, чекадилар. Мен сигарет олиб келиб берган киши ҳам гуноҳга ботишини билдим. Бугун дадам сигарет олиб келиб бер дедилар. Мен эса йўқ дедим. Сигарет чекиш, ароқ ичиш гуноҳлигини айтдим. Аммо дадам ароқ, сигарет ҳаром эканлиги қаерда ёзилган? Қани исбот? Ким айтди буни? Қуръонда ёзилганми? деб мени сўроққа тута бошладилар. Мен Мусулмонлар идораси фатво ҳайъатидаги шу ҳақидаги жавобларини келтирсам ҳам йўқ деяптилар. Менга Қуръондан исбот келтир деяптилар. Қийналиб кетяпман. Дадам тушунмаяптилар. Аллоҳдан ҳидоят сўраяпман. Илтимос, менга ароқ ва сигарет ҳақида Қуръондан аниқ далилларни келтиринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ 90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача қилиб айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир», дейилган. Бундан англашиладики, «Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими?», «Ичмаса-ю, чекса нима бўлади?» каби саволлар, шунингдек, «Ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан-у, маст қилиши ҳаром экан», деганга ўхшаш «шарҳ»лар ҳаммаси ўринсиз ва мантиқсиз гаплардир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَ عُمَرُ عَلَى مِنْبَرِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّهُ قَدْ نَزَلَ تَحْرِيمُ الْخَمْرِ وَهِيَ مِنْ خَمْسَةِ أَشْيَاءَ: الْعِنَبِ، وَالتَّمْرِ، وَالْحِنْطَةِ، وَالشَّعِيرِ، وَالْعَسَلِ، وَالْخَمْرُ مَا خَامَرَ الْعَقْلَ، وَثَلَاثٌ وَدِدْتُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يُفَارِقْنَا حَتَّى يَعْهَدَ إِلَيْنَا عَهْدًا: الْجَدُّ، وَالْكَلَالَةُ، وَأَبْوَابٌ مِنْ أَبْوَابِ الرِّبَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларида туриб, хутба қилиб:
«Хамрнинг ҳаром қилингани нозил бўлган пайтда у беш нарсадан (олинар) эди – узумдан, хурмодан, буғдойдан, арпадан ва асалдан. Ақлни тўсган нарса хамрдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ажрамасдан туриб, уч нарса – бобо, калола ва рибонинг баъзи боблари ҳақида бизга аҳднома беришларини истардим», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар ўз оталарининг халифалик вақтларида масжидда қилган хутбаларида айтган гапларини ривоят қилмоқдалар.
Бу ривоятда икки хил масала: хамр ва саҳобалар ҳал қилишда қийинчиликка учраган баъзи масалалар ҳақида сўз кетмоқда.
«Хамрнинг ҳаром қилингани нозил бўлган пайтда у беш нарсадан (олинар) эди – узумдан, хурмодан, буғдойдан, арпадан ва асалдан».
Яъни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хамрнинг ҳаромлигини баён қилувчи ояти каримани нозил қилган пайтда Арабистон ярим оролида хамр беш нарсадан олинар эди. Лекин бундан мазкур беш нарсадан бошқа нарсалардан олинган маст қилувчи ичимликлар хамр эмас, деган гап чиқмайди. Чунки,
«Ақлни тўсган нарса хамрдир».
Яъни истеъмол қилинганда истеъмол қилувчининг ақлига таъсир қилиб, уни маст қилувчи ҳар бир нарса «хамр» дейилади. «Хамр» сўзининг луғавий маъноси ҳам тўсишни англатади. Арабларда аёл киши бошига ўраб юрадиган тўсқич – рўмол ҳам химор дейилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гаплари умумий қоида сифатида ишлатилади ва хамрнинг ҳаромлиги нозил бўлганда Арабистонда хамр ҳисобланадиган беш турдан бошқа барча ақлни тўсувчи нарсалар ҳам хамр ҳисобланади. Уларнинг қайси нарсадан, қайси услубда олиниши ёки суюқ-қуюқ бўлиши эътиборга олинмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бошқа бир ҳадисларида:
«Ҳар бир маст қилувчи ва ҳар бир бўшаштирувчи хамрдир», деганлар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бошқа бир ҳадисларида:
«Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир», деганлар.
Шунинг учун «водка»ми, «виски»ми, «вино» ёки «пиво»ми, барибир ҳаром.
Шунинг учун «морфий»ми, «наша»ми, «кокаин»ми, «кўкнори»ми, ҳаммаси ҳаром.
Энди ривоятдаги иккинчи тур, биз ўрганаётган фаслга оид бўлмаган масалаларни тушунишга ҳаракат қилайлик.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ажрамасдан туриб, уч нарса – бобо, калола ва рибонинг баъзи боблари ҳақида бизга аҳднома беришларини истардим».
Яъни бу «Ушбу уч нарсанинг ҳукмини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин бизларга худди аҳднома ёзгандек қилиб, баён этиб беришларини орзу қилардим», деганларидир.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг бу гапларни айтишларига сабаб бўлган нарса – бобо ака-укалар билан бирга меросхўр бўлиб қолганда мероснинг қанчасини олиши ҳақида аниқ гап бўлмагани учун саҳобалар бу масалани ечишда дастлаб анча қийналганлар. Шунингдек, мерос масалаларидан бири бўлмиш «калола» масаласида ҳам анча тортишувлар бўлган.
Ҳазрати Умарнинг «рибонинг баъзи боблари» дейишларига сабаб, «рибо ал-фазл» деб номланган рибо ҳақида ҳам тортишувлар бўлиб, анча қийинчиликка дуч келинганлигидир. Аммо вақти-соати келиб, бу масалалар ечилди. Уларни аввалги китобларда ўз ўрнида батафсил ўргандик ҳам. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 208 | Турли саволлар