Бир неча мавзуда
Ассалому алайкум! Укамдан айрилганимиздан сўнг дадам намоз ўқишга аҳд қилдилар, аммо ҳалигача ўрганолмаяпдилар. Эрталаб 4-5да туриб соат 8гача “Мен ҳам намоз ўқийман” китобчасини ўқийдилар, сураларни ёдлашга ҳаракат қиладилар, аммо қўлларидан келмаяпди, хотиралари пастлик қиляпди. Нима қилишга нима дейишга ҳайронман. Маслаҳат беринглар илтимос. 2. Чақалоғимга сураларнинг аудио шаклини қўйиб бераман ва ухлаб қолади, тинчланади. Аммо шу вақтда базан бавл қилади, ел чиқаради. Шундай вақтларда ҳижолат бўламан. Нима қилай? Қуйиб бермай десам хотира катакчалари ҳали тозалигида Қуръонга меҳр қўйсин дейман, қўяй десам бу аҳвол. Нима қилишга бошим қотган, маслаҳат беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Китобга қараб ўрганиб олгунча ўқийверсин. Қариганимда ўқийман деганлар бекорларни айтишибди.
2). Жоиз. Бирор балога дучор бўлиб йиғлаб йиғлаб ўқимасдан олдин намозларни ўз вақтида ўқинг. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар