Масҳ тортиш шарти бор махси

Ассалому алайкум! Азиз устозлар Аллоҳ сизларни икки дунё азизу макаррам қилсин савол беришга руҳсат бергайсизлар (алжавхароту наййирот) да وَلَوْ كَانَ الْخُفُّ ذَا طَاقَيْنِ فَمَسَحَ عَلَيْهِ ثُمَّ نَزَعَ أَحَدَ طَاقَيْهِ فَإِنَّهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ إعَادَةُ الْمَسْحِ عَلَى مَا ظَهَرَ تَحْتَهُ. Хозирги биз корган махсиларни икки қаватлисими ёки у даврларда махсилар сал бошқачороқ болганми агар биринчи махсини кийса ва бетахорат болиб қолса сонг биринчи махсига махс тортса сонг иккинчи махсини кийса ва иккинчи махсига махс торса боладими орасига хадас арашиб қолса 2 савол فَإِذَا تَمَّتْ الْمُدَّةُ نَزَعَ خُفَّيْهِ وَغَسَلَ رِجْلَيْهِ) وَقَالَ الْحَسَنُ وَطَاوُسٌ يُصَلِّي وَلَا يَغْسِلُ قَدَمَيْهِ. Шуни ҳам тушунтириб берсангизлар илтос
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бир маҳси икки қават теридан тикилган бўлса таҳорат қилиб ўша маҳсини кийиб устига масҳ тортса, сўнг икки қават терининг бир қаватини кўчириб ташласа тагидан қолган бир қаватига қайта масҳ тортиш шарт эмас. Бунинг мисоли бир кишининг сочи бўлатуриб, сочининг устидан бошига масҳ тортса кейин сочини қирдириб юборса бошига қайта масҳ тортиши шарт эмаслигига ўхшайди. Аммо бир киши маҳсини кийди, устидан узун сапогни кийди, янги таҳорат олганда сапогни устидан масҳ тортса, сўнг сапогни ечиб ташласа ичидаги маҳсига масҳ тортиши шарт бўлади. Бу ерда иккисининг орасидаги фарқ биринчи ҳолатда битта маҳси икки қават теридан тайёрланган бўлиб бир-бирига ёпишган эди. Худди бошдаги сочга ўхшаб. Кейинги ҳолатда эса маҳси ҳам сапог ҳам алоҳида-алоҳида. Шунинг учун сапогни устидан масҳ тортганидан кейин ечса ичидаги маҳсига бошқа масҳ тортиш керак бўлади. 2). Оёғини ўзини ювади. Ҳасан ва Товус раҳматуллоҳи алайҳмаларнинг сўзлари олинмаган. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 03:00 | Савол-жавоблар | 177 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar