Марҳумнинг қарзини зиммасига олиш

Ассалому алайкум! Бизнинг диёрда мусулмон инсонни жаноза намози ўқилаётканда унинг оила аъзоларидан кимдир марҳумни қарзларини бўйнига олади. Шунда имом одамлардан хаққи адо бўлди фақат Аллоҳнинг хаққи қолди дейишади. Савол: марҳумнинг инсонлардан қарзини бўйнига олган одамни зимасига вожиб бўладими? Агар ўша инсон тўламаса қиёматда ўзи жавоб берадими ёки марҳумми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўйнига олувчи инсон икки хил йўл билан бўйнига олади. Бири ўз молимдан тўлайман деб бўйнига олади. Бу ҳақдорларга қилинган ваъда ҳисобланиб, ваъдасини устидан чиқмаса амалий мунофиқ бўлади. Иккинчиси мен ҳақдорларнинг ҳаққини меросидан олиб бераман дейди. Бунда имкони бўлса олиб бериши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлиқ қарзлари адо қилинмагунча маййит зиммасидаги қарздан қутилиб қололмайди. Бунақа расм русмни йиғиштириш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar