Кредит карта
Ассалому алайкум! Биз ҳозирда чет давлатда яшаймиз. Бу ер асосан ғайридинлар мамлакати бўлганлиги учун банк ва молия тизими ҳам мусулмонларга тўғри келмайди. Хўжайиним бу ерда бир неча йиллардан бери ишлайди, мени эса келганимга 1 йилдан сал ошди. Яқинда шуни билдимки, хўжайиним банкни фоизли кредит картасини ишлатиб келар экан. Хўжайиним намоз ўқийди, ҳалол ва ҳаромни фарқига боради аммо шу масалага келганда этиборсизлик қиляпти. Кредит картага оид савол-жавобларни ўқиб чиқдим ва шундан бери ҳаловатим йўқолди, шунча пайтдан бери мен ва фарзандимизга ҳам фоизли кредит картадан едириб келаётган экан. Мен кредит картадан воз кечиши кераклигини кўп айтяпман аммо ҳозир у кредит карталар анчагина қарзга кириб кетган. Бошқа ҳаражатларни камайтириб тезроқ қарзингизни тўланг деяпман аммо бу жуда секин кечяпти. Қарзини тўлашни ва кредит картадан воз кечишни биринчи ўринга қўймаётганлари учун фоиз ейишимиз чўзилиб кетяпти. Фарзандим кичкиналиги учун бу ишда ёрдам беролмаяпман мени қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Шу сабаб ўқиётган намоз ва тутаётган рўзаларимнинг қабул бўлмаслигидан жуда қаттиқ ҳавотирдаман. Ўзим хоҳламаган ҳолда мажбур бўлиб еётган кредит карта учун мен гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарурат миқдоричасини ейишингиз мумкин. Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 03:33 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарурат миқдоричасини ейишингиз мумкин. Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 03:33 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром