Ҳар бир инсоннинг қорииъни
Ассалому алайкум! Яқинда аудио саволларда Шайх ҳазратларининг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Ҳар бир инсоннинг қорииъни(нотўғри ёзган бўлсам узр) бўлади. Меники мусулмон бўлди" деган мазмунда ҳадисларини эшитиб қолдим. Шу ҳадис ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг жиндан бўлган ҳамроҳи бўлади. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَلِجُوا عَلَى الْمُغِيبَاتِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أَحَدِكُمْ مَجْرَى الدَّمِ. قُلْنَا: وَمِنْكَ؟ قَالَ: وَمِنِّي وَلَكِنَّ اللهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمُ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирингизда юради», дедилар.
Биз у зотга:
«Сизда ҳамми?» дедик.
«Менда ҳам. Лекин мен Аллоҳ ёрдам бериб, саломат қолганман», дедилар».
Шарҳ: Эри ғойиб, ўзи ёлғиз аёлнинг олдига бегона эркакнинг кириши шайтоннинг васвасасига йўл очиши турган гап. Бундай пайтларда ҳар қандай эркак, ҳар қандай аёл ҳам шайтоннинг васвасасидан қутулиб қолиши амри маҳол. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу нарсадан ўз ҳолларича қутулмаган эканлар. Аллоҳ таоло у зотга махсус ёрдам бериб, алоҳида равишда сақлаб қолган экан. Бу пайғамбарлик маъсумлигидир. Бунинг маъноси шуки, Аллоҳ таолонинг Ўзи барча пайғамбарларни, шу жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам шайтон васвасасига учишдан, гуноҳ содир этишдан сақлаган.
Шундай бўлганидан кейин ҳеч ким бепарво бўлиши керак эмас. Ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бу масалада ўзини сақлаши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 03:33 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳадислар