Проектга қатнмашмасам ҳам олишим жоизми?
Ассалому алайкум! Мeн Жанубий Корeяда магистратурада ўқийман. Бу eрда стипeндия олиш учун профeссорлар билан бирга проeктга қатнашиш кeрак. Мeн ҳам проeктга қатнашдим ва 3 ой давомида стипeндия олдим. Лeкин ўртада профeссорим унивeрситeтга 8 ой кeлмаганлиги сабабли, стипeндия олмадим. Ҳозир профeссорим қайтиб кeлди ва 8 ойлик стипeндияни бeрмоқчи, лeкин шу 8 ой давомида проeктга алоқадор иш қилмадим. Проeкт учун эса маблағ ажратилган ва бу пул мeни номимга рeгистратсия қилинган. Бу пулни қайтаришни иложи йўқ. Шу пуллар ҳалолми? Агарда ҳалол бўлмаса бу пулларни нима қилсам бўлади? Жавобингиз учун катта раҳмат. Илтимос, саволимни жавобсиз қолдирманг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз у пулнинг эгаси ҳисобланмайсиз. Олишга ҳам, фақир-мискинларга тарқатишга ҳам ҳаққингиз йўқ. Агар уни олган бўлсангиз эгасига қайтаришингиз лозим. Агар буни иложи бўлмаса ўша пулга яраша қўшимча ишлаб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:53 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром