Рўза очилдими?

Ассалому алайкум! Рўза тутганимдан кейин бир икки ҳафта ўтгандан кейин хомиладорлигимни билдим, докторлардан сўрасам рўза тутиш бўмиди деди лекин мен рўзамни давом эттирдим. Бу орада "Ултратовуш текширувига-УЗИ"га тушишимга мажбур бўлдим, ўша текширув пайтида ҳомила яхши кўринмияпти деб сув ичиб озроқ юринг кейин яна қайтадан туширамиз деди. Мен рўзалигим эсимдан чиқиб билмасдан сув ичворибман, бу ҳолатда нима қилишим керак энди каффорат бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар кейин эсингизга тушганда тезда тўхтаган бўлсангиз, зарари йўқ. Кейин еб ичишни давом эттирган бўлсангиз, қазо бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:17 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar