Имомдан олдин салом
Ассалому алайкум! Жамоат намозида имомдан олдин салом берилса намоз бузилади деб биламан. Лекин жамоат намозларида эътибор қилсам имом саломни чўзиб айтади. Лекин муқтадийлар имом саломни бошлаб ҳали айтиб тугатмасдан салом бериб қўйишади. (Чўзмасдан тез айтганлиги учун имом саломни бошлаганда бошлаб имом тугатмасдан олдин тугатишади). Ушбу ҳолатда муқтадийнинг намози бузилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Намози бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Шу ўринда муҳим бир масалани яъни такбири таҳрима ҳақида қуйида келтириб ўтамиз. Иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом : “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади. Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллооҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:21 | Савол-жавоблар | 180 | Ибодатлар