Қарзга мой олганди

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен озиқ-овқат сотаман магазинда. Бир танишим 2014-йилда қарзга пахта мой олди. Бу 10та 25000дан 250.000 сўм бўлди. Ваъда берган вақтида бермади. Агар қийналиб қолган, ростан ҳам шароити йўқ бўлганда кечворар эдим. Лекин у бадавлат. Атай бермай юрибди деб ўйлайман. Ҳозир шу пахта мойининг нархи 40000 сўм яъни 400.000 сўм бўлади. Мен мойнинг ҳозирги кундаги нархини олсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мойни ўзини олинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar