Диндан чиққан одам

Ассалому алайкум! Мен бир нечта манбаларда диндан чиққан одам никоҳини янгилаши кераклиги ҳақида ўқиб қолдим. Ҳозирги кунда алҳамдулиллаҳ бидъат ва ҳурофотлар камайди лекин ҳали ҳам одамлар илми йўқиги сабабли куфр ёки ширк келтириши холалари йўқ эмас бунда масалан ҳалолни ҳаром дейиши ёки аксинча ҳаромдир ҳалол дейиш ҳолатлари бор. Масалан ғийбат қилиб бу ғийбат эмас дейиши ёки ароқнинг ўзи эмас кайфи ҳаром дейиши хуллас бунақа мисоллар кўп. Шунда улар никоҳини янгилашингиз керакми? Янгиланиш нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромни ҳалол деб эътиқод қилиб диндан чиққан бўлса (Аллоҳ бундан асрасин) дарҳол ақидасини тўғирлаб, иймон калимасини қайта айтиб динга кириши ва аёли билан қайта никоҳ ўқитиши лозим. Валлоҳу аълам!

27 Сентабр 2022, 18:21 | Савол-жавоблар | 111 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar