Самалётга юк олиш

Ассалому алайкум! Самалётдан фойдаланишда пассажирлар юкининг оғирлиги чегараланган. 20 кг чегара ҳисобланади ва ортиқча ҳар бир килограм учун пул тўланади. Шу ҳолатда тушуниш мумкинки, ҳар бир пассажир учун шу самалёт юкхонасида 20 кглик жой бор. Биз шу сафарда ёнимизда учадиган юксиз йўловчига ортиқча юкимизни бериб, уни жойидан фойдаланишимиз мумкинми? Биз ҳеч кимга ёлғон гапирмаяпмиз. Юк қабул қилувчиларга ҳам юкимизни бу жаноб олиб кетади деб айтиш мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 184 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar