Кар-соқов амакимнинг охирати нима бўлади

Ассалому алайкум! Мени бир амаким ёшлигида йиқилиб кар соқов бўлиб қолган. У хеч қаерда ўқимаган. Дадам имо ишоралар билан гаплашишни ўргатган. Уни уйлантирдик фарзандли бўлди. У жудаям яхши инсон, бировга зиёни тегмайди. Саволим: Амакимни охиратда ахволи қандай бўлади? Баъзилар уни жаннатий одам дейди, баъзилар эса Аллоҳ борлигини билмаган инсонлар киёматда хайвонлар каби тупроққа айланиб йўқ бўлиб кетади дейишади. Бу гаплар қанчалик тўғри? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У кишига ҳам Аллоҳни танитиш керак. Кар-сақов бўлиш ибодатларни зиммасидан соқит қилмайди. Асосий нарса ақл. Ақл эгасига борлиқни яратган Роббисини танимасликка узр йўқ. Бирор шахс ҳақида жаннатий ёки дўзахий дейиш фақат-фақат Аллоҳ таологагина тааллуқлидир. Ёки жаннатдан башорати берилган ўн саҳоба ҳақида айтилинганидек Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирган ҳолатгагина тааллуқлидир. Умумий тарзда кофир, мушриклар дўзахий дейиш мумкин. Куфрда ўтганлиги аниқ бўлган шахс ҳақида ҳам  умумий қилиб куфр ва ширкдан ўтган бўлса у дўзахий дейиш мумкин. бошқалар ҳақида ундай дейишни ҳеч кимни ҳаққи йўқ.  حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ عَمْرٍو، حَدَّثَنَا أَبُو إِسْحَاقَ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ قَالَ: حَدَّثَنِي ثَوْرٌ قَالَ: حَدَّثَنِي سَالِمٌ مَوْلَى ابْنِ مُطِيعٍ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: افْتَتَحْنَا خَيْبَرَ، وَلَمْ نَغْنَمْ ذَهَبًا وَلَا فِضَّةً، إِنَّمَا غَنِمْنَا الْبَقَرَ وَالْإِبِلَ وَالْمَتَاعَ وَالْحَوَائِطَ، ثُمَّ انْصَرَفْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى وَادِي الْقُرَى، وَمَعَهُ عَبْدٌ لَهُ يُقَالُ لَهُ مِدْعَمٌ، أَهْدَاهُ لَهُ أَحَدُ بَنِي الضِّبَابِ، فَبَيْنَمَا هُوَ يَحُطُّ رَحْلَ رَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ جَاءَهُ سَهْمٌ عَائِرٌ حَتَّى أَصَابَ ذَلِكَ الْعَبْدَ، فَقَالَ النَّاسُ: هَنِيئًا لَهُ الشَّهَادَةُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: بَلَى وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنَّ الشَّمْلَةَ الَّتِي أَصَابَهَا يَوْمَ خَيْبَرَ مِنَ الْمَغَانِمِ لَمْ تُصِبْهَا الْمَقَاسِمُ لَتَشْتَعِلُ عَلَيْهِ نَارًا . فَجَاءَ رَجُلٌ حِينَ سَمِعَ ذَلِكَ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشِرَاكٍ أَوْ بِشِرَاكَيْنِ، فَقَالَ: هَذَا شَيْءٌ كُنْتُ أَصَبْتُهُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: شِرَاكٌ أَوْ شِرَاكَانِ مِنْ نَارٍ Абу Ҳурайра розияллоху анҳу айтади:
«Хайбарни фатҳ қилдик. Олтин ҳам, кумуш ҳам ўлжа олмадик, мол, туя, матоҳ-буюм ва чорбоғларни ўлжа олдик, холос. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Водил-қурога* қайтдик. Ёнларида Мидъам деган бир қуллари ҳам бор эди. Уни у зотга Бану Зибобликлардан бири ҳадя қилган эди. (Қул) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юкларини тушираётган эди, тўсатдан дайди ўқ келиб, ўша қулга тегди. Одамлар: «Унга шаҳидлик қутлуғ бўлсин!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Хайбар куни ўлжалардан улушлар тақсим бўлмай туриб олган шамласи* унинг устида олов бўлиб ловуллайди», дедилар. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни эшитган заҳоти бир [ёки иккита] пойабзал ипини олиб келиб, «Мен мана шуни олган эдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу бир [ёки иккита] пойабзал ипи дўзахдан!»* дедилар».
* Водил-қуро – Мадина билан Табук ўртасидаги жой.
* Шамла ‒ эн мато ҳолида ўраниб олинадиган устки кийим.
* Ўлжадан ўғирликча олинган арзимас нарса ҳам дўзахга сабаб бўлади, дейилмоқчи. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
Ушбу ҳадисда Мидъам исмли йигит саҳобий эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматида эди, жанг ерида эди, дайди ўқ келиб тегди, шаҳид бўлди, ҳатто одамлар “Жаннат сенга муборак бўлсин” деб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса халқнинг моли(бюджет)дан биргина матони олганлиги учун уни “дўзахда” дедилар. Ушбу ҳадисда бирор шахс ҳақида жаннатий ёки дўзахий деб ҳукм қилиш жоиз эмаслиги, давлатнинг молини олиш ўта хатарли эканлиги, олувчилар ўзларига дўзахни олаётганлиги тушунилади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 05:00 | Савол-жавоблар | 218 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar