Тушлик пулини сўраш

Ассалому алайкум! Ҳозирда бизлар Кореяда ишлаяпмиз. Ишхонамизда тушликдан ташқари эрталаб 9да ва тушликдан кейин 3да сут ва булочка беради. Шу ерда ишлайдиганлардан 3 нафаримиз рўза тутяпмиз. Корейс иш бошқарувчимиз бу сизларнинг ҳаққингиз деб кечқурун ишдан кейин бизларга сутни бераяпти. Орамиздаги рўзадорлар эса тушлик пулиниям сўранг, рўзғорга ишлатамиз деди. 1.Биз тушлик қилмаганимиз учун пулни сўрасак тутаётган рўзамизнинг савобини шу пулга алмашган бўлмаймизми? 2.Ёки динимиз шаънини уларнинг олдида тушурмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сўраманглар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 153 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar