Вақти кирганидан ўқийми?
Ассалому алайкум! Биламизки, ҳар бир мусулмон 5 вақт намозларини вақтида адо этиши шарт. Намозни вақтида ўқиш кераклиги ҳақида ҳадислар ҳам келган. Аммо кўпчилик хуфтон намозини қанча кеч ўқиса шунча савоби кўп бўлади дейишади. Ахир намозни вақти киргандан ўқиш керак-ку. Бунда нима қилишимиз керак? Ҳамма намозни вақти киргандан ўқиб, хуфтон намозини эса кеч ўқийликми? Ёки барчасини вақти киргандан ўқийликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёллар барчасини вақти кирганидаёқ ўқишга одатлансинлар. Ҳар бир эркак аёлдан эшитадиган энг яхши сўзи “Намоз ўқидизми” деб сўраганида “Вақти кириши билан ўқиб олганман” деган гап бўлиши керак. Ҳар биримиз аёлимиз ва қизларимизни шунга тарғиб ҳам қилишимиз керак. Бу алоҳида битта масала, намозни вақти чиқиб кетишлиги эса яна алоҳида масала. Тақвимда намозни кириш ва чиқиш вақтлари белгилаб қўйилган. Масалан хуфтонни вақти осмонда оқ шафақ йўқолгандан бамдод вақти киргунчадир. Шуни ичида ўқиб олса зиммасидан адо бўлади. Эркакларга эса энг афзали жамоат нечада белгиланса ўша жамоатда ўқиганидир. Аёл ёки аёл кишилар каби жамоатга чиқолмайдиган эркаклар ҳам вақти кириши билан ўқиб олгани афзал. Масалан бемор бўлса ёки беморга қаровчи бўлса кабилар. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 06:27 | Савол-жавоблар | 140 | Намоз