Сотув масаласи!

Ассалому алайкум! Мен сотув иши билан шуғулланаман. Бир корхонадан маҳсулот сотиб олиб, ўша маҳсулот устига 20 фоиз миқдорда пул қўйиб дўконларга тарқатиб сотаман ва кейинги ҳафтагача реализациягаям ташлаб кетаман. Шу олди-сотди иши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша нарса шариатга мувофиқ нарса бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:27 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar