Жавоб юзасидан савол

Ассалому алайкум! Беморлигим сабали қиблага тескари ҳолатда намоз ўқишимни айтганимда ётган ҳолатда ҳам қиблага юзланиш шарт дегандингиз. Энди ўша аввалги ўқиган намозларимни қайта (қазосини) ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қодир бўлатуриб қиблага юзланмаган бўлсангиз ёки сизни юзлантириб қўядиган киши бўлатуриб юзланмай ўқиган бўлсангиз қайта ўқийсиз. Ундай бўлмаган бўлса қайта ўқимайсиз. Чунки фиқҳий китобларда бемор ўзи қиблага юзланишдан ожиз бўлса ёки касаллиги қиблага юзланишига тўсқинлик қилса қулай бўлган томонга қараб намоз ўқийверади – дейилган. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:38 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar