Бошқа юртда намоз вақти
Ассалому алайкум! Мен россияда ишлаб, шу ерда яшайман, мен яшаëтган шахримда масжидда шофеи вақти билан намоз ўқилади, мен ханафий мазхабидаман, муслим про дастурида ханафий намоз вақтлари шофеий билан 10-15 минут фарқ қиляпти, бу холатда масжидда шофеи вақтида ва уйда ўқисам ханафий вақтида ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Сиз пешин намозини шофеийларнинг азонигача (ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг мисличалик бўлган вақт) кечиктирмасангиз кифоя. Аср намозининг кириш вақти борасида икки хил қавл бор. Бирига кўра унинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси (завол пайтидаги соядан ташқари) ўзининг мисличалик бўлганида киради. Иккинчисига кўра эса ҳар бир нарсанинг сояси (завол пайтидаги соядан ташқари) ўзининг икки мисличалик бўлганида киради. Аввалги қавл Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларининг, ҳамда Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳнинг қавлидир. Иккинчи қавл эса Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг қавлидир. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг қавлларига амал қилар экансиз, пешинни шу вақтдан кечиктирмайсиз. Валлоҳу аълам!
23 Август 2022, 20:34 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз