Исмлари зикр қилинса саловат айтиш

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда, уларга саловат айтиш биз учун вожиб. Ҳадисда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким исмингиз зикр қилинганда саловат айтмаса бурни ерга ишқалансин деганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам амин деган эканлар. Биз домлаларни марузларини эшитганимизда, улар Расулуллоҳ деганларида биз саллаллоҳу алайҳи васаллам деб бир марта айтсак кифоями ёки ҳар айтганда айтишимиз керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар айтганда айтилади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:33 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar