Сафарда черковларга кириш

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Европа ва Россия билан бир проект устида ишлаябман. Ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан Европа ёки Россияга борганимизда у ердагилар бизни турли кўнгилочар жойларга олиб боришади. Шу жумладан черковларга ҳам. Мен черковнинг ичига кирмасдан ташқарида тураман, одатда. Лекин мезбонлар хафа бўлишади. Ҳозир иккиланиб турибман шу масалада. Черковга кирсам бўладими ёки мумкин эмасми? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Томоша қилиш учун кириш жоиз. Эътиқодингизни сақласангиз бўлди. Чунки улар ҳар бир кирувчига ёқилган шамлар беришади, чўқинтириши мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar