Қалам қиссаси

Ассалому алайкум! Қаламга Аллоҳ таола Ла илаха иллолоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ деб нидо қилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ أَبِي حَفْصَةَ قَالَ: قَالَ عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ لِابْنِهِ: يَا بُنَيَّ إِنَّكَ لَنْ تَجِدَ طَعْمَ حَقِيقَةِ الْإِيمَانِ حَتَّى تَعْلَمَ أَنَّ مَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ، وَمَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّ أَوَّلَ مَا خَلَقَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ الْقَلَمُ، فَقَالَ لَهُ: اكْتُبْ، قَالَ: رَبِّ وَمَاذَا أَكْتُبُ؟ قَالَ: اكْتُبْ مَقَادِيرَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ». يَا بُنَيَّ إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ مَاتَ عَلَى غَيْرِ هَذَا فَلَيْسَ مِنِّي  Абу Ҳафсадан ривоят қилинади:
«Убода ибн Сомит ўғлига шундай деди: «Болажоним! Сенга етган нарса сенга ёзилганини, сенга етмаган нарса сенга ёзилмаганини англамагунингча иймоннинг ҳаловатини топа олмайсан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ энг аввал Қаламни яратиб, унга «Ёз!» деб буюрди. У «Ё Роббим, нимани ёзай?» деди. У Зот: «Ҳар бир нарсанинг Қиёмат қоим бўлгунича бўладиган тақдирини ёз» деди», деганларини эшитганман. Болажоним! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимки шундан бошқа эътиқодда вафот этса, у мендан эмас», деганларини эшитганман».
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:55 | Савол-жавоблар | 155 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar