Суннатга мувофиқ соч ўстириш!
Ассалому алайкум! Билишимча соч ўстириш йигит киши учун суннат ҳисобланар экан. Агар сизлар учун малол келмаса шу ҳақида 3 дона саволим бор эди. 1) Соч остишга нисбатан шундай жавоб берган экансиз ,,Соч ўстириш суннат деб ҳаппайтириб юрилмайди унинг ҳам эҳтиромини жойига қўйиш керак ъъ суннатга мувофиқ соч ўстиришнинг эҳтироми қандай қай ҳолатда биз суннатга кўпроқ ва аниқроқ амал қилган боламиз? 2) Имом Термизийнинг "Шамоили Муҳаммадия" китобида ҳазрати пайғанбаримиз Росулуллоҳ Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам муборак сочларига ёғ истемол қилишлари ҳақида баён этилган экан бу суннатми агар суннат бўлса бу қандай ёғ тури? 3) Сочни одатий ортга тараш ҳам суннат эканлигини бизларга билдирган эдингиз шаҳсан мен ҳам сочимни ортга тарайман ва дўппи кийганимда пешонамда соч кўринмайди шундай қилиш жоизми , копчиликнинг сочи пешонасига тушиб туради йигит киши учун бу жоиз амалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Соч ҳақида умумий маънода ҳадислар келган бўлиб, умумий мазҳабларда унинг мубоҳ эканлиги айтилган. Чунки соч масаласи одат ва хилқат ишларидан ҳисобланади. Сочни зун қилиб ўстириш агар ҳозирги даврдаги фосиқларни одатига айланган бўлса, уни ўстирилмайди. Аййуб Сихтиёний шогирди Адий ибн Фазлга “Росулулллоҳни ковушларига ўхшаган ковуш топиб келтир” дедилар. Уни бир неча кун кийиб, кейин киймай қўйдилар. Шогирдлари буни сабабини сўраганида “одамлар киймай қўйган экан” дедилар. Шунга кўра соч ўстириш ҳам суннат ҳисобланмайди, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шахсий одатларига киради. Ёғлаш масаласида кўпроқ зайтун ишлатишган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 01:14 | Савол-жавоблар | 297 | Сийрат ва тарих