Мерос ҳақида қайта савол

Ассалому алайкум! Аввалги саволимга “Қайта савол бериб яхши қилибсиз. Чунки шариатда ҳадя билан васиятнинг ўртасида катта фарқи бор. Агар бир киши яъни аммангиз тириклик вақтида “бу сизларга ҳадя, қабул қилинглар, ўз номингизга ўтказиб олинглар” деса ва сизлар қабул қилиб ўтказиб олган бўлсангизлар у уй сизларни шахсий мулкингиз ҳисобланади. Агар “ўлганимдан кейин сизларга” деб васият қилган бўлса шариат қоидаси бўйича уйни тўлиқ қийматини уч қисмга бўлинади ва учдан биридан васиятлар адо қилинади. Яъни сизлар бутун қийматини учдан бирига ҳақдо бўласизлар холос. Қолганлари марҳуманинг меросхўрларига тақсимлаб берилади. Шунинг учун нима деб қолдирганини батафсил ёзинглар ёки бирор аҳли илм ҳузурига бориб аниқлаштириб олинглар” деган экансизлар. Улар тириклик вақтлари уйни эримни номларига ўтқазиб берганлар, ҳадя шартномаси тузилган. Келишув бўйича ўлганларидан кейин бу уй тўлиқ бизага фойдаланишга ўтди. Фарзандлариям ака-ука опа-сингиллари ҳам йўқ. Улани бор қарндошлари ҳам шу келишувни қўллаб қубватлашган. Юқоридаги саволимга кўра уйларига ижарачи қўйиб олинган пулни бир қисми аммани ўқимаган намозларига каффорат қилиб берсам бўладими? 2). Бу пулни ота-онамга берсак бўладими? 3). Бервотганда аммани ўқимаган намозларини каффорати эканини айтишим кереми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Берсангиз бўлади. 2). Агар уйни эрингизга берган бўлса эрингиз уни каффоратини сизни ота-онангизга бериши мумкин. Сизга ҳадя қилган бўлса ота-онангизга беришингиз жоиз эмас. чунки сиз ўз тарафингиздан эҳсон қилаётган бўласиз. Уни ўзингизни яқинларингизга беришингиз жоиз эмас. 3). Айтишингиз шарт эмас, ният қилсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:50 | Савол-жавоблар | 127 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar