Жўнатган пулларимдан закот

Ассалому алайкум! Мен Россиядаман. Ўтган йилнинг июнь ё июль ойларида, жўнатган пулим 2100$ бўлди. Нисобга етди. Ўша пайтдаги курсга кўра 2100$ тахминан 16/17миллион бўлар эди. Мусулмонлар идораси томонидан ҳам нисоб 17000.000 эди. Лекин ўшандан кейин пулим тўпланмади. Асосан жўнатганларим, уйдаги камчиликларга ишлатилди. Маълум бир ойдан сўнг аёлим тилло оламан пул беринг деган эди, ўша пулдан 300$ олаверинг дедим. 1) Энди мен нисобни ўша йилдаги нисоб миқдори билан ҳисоблайманми ёки яқинда берилган фатводанми, яъни 21 миллиондан? 2) 2.100 доллардан аёлимга 300$ олаверинг деган эдим, лекин аёлим ҳали ҳам тилло олмабти, яъни тилло нархи тушишини кутган ва яна карантин сабаб ололмаяпти. Энди мен 1800 дан бераманми ёки аёлимдаги 300$ ни ҳам қўшаманми? Энди у пул аёлимникику, озгина гумон бўляпти шунга. 3)Менинг пулим нисобга июль ойларида (қамарий йилда ҳисоблай олмайман) етган эди. Лекин карантин туфайли кўпчилик қийин холатдалиги учун аввалроқ бермоқчиман. Ҳозир апрель ойида берсам, лекин кейинчалик ҳисобим яна кўпайса нима қиламан? Яъни шу апрелда берганимдан сўнг вожиб мендан соқит бўладими ёки йил тўлса, яна қанча қўшилса уни ҳам алоҳида берайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган йили ўша вақтда сиз нисоб эгаси бўлибсиз. Ўша вақт келиб яна қўлингизда нисоб миқдорича маблағ бўлса, закотни берасиз. Бир йил ўтгач ҳозирда 22 миллион бўлган нисоб қўлингизда бўлса зиммангизга ўшани қирқдан бирини закот деб чиқаришингиз фарз бўлади. Тақинчоқни хотинингизга совға қилган бўлсангиз, уни қўшмайсиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 09:12 | Савол-жавоблар | 147 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar