Талоқ дейилган смс
Ассалому алайкум! Мен Озарбайжонда ишлардим. Узбекистонга яни оиламга телефон кқилдим аёлимни сўрасам мендан сўрамасдан ота уйига 1 хафта олдин кетиб қолгани хақида айтишди. Сўнгра қайнотамга тел қилдим қайнотам қизим аммасиникига кетди уйда эмас деди хуллас 3 кун хотинимни топа олмадим охири ўзи синглисини номеридан тел қилди. Гаплашдик сўкдим урушдик хар гапимга телни қўйиб қўяверди аччиғим чиқиб ярим соатлардан кейин телеграмдан “Талоқсан Талоқсан Талоқсан” деб 3 марта ёзиб юбордим. Кейин ярим соатдан кейин 2та талоқсан сўзини учириб юбордим. Буни синглиси ўқибди, лекин хотиним ўқимабди ва опасига сени қўйворибди телеграмдан смс келди деб айтибди. Ўртамизга уч талоқ тушганми тушмаганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат худди айтганингиздек бўлган бўлса сизларни бирга яшашларингизга йўл йўқ. Сизни уч талоқ қўйганингизни аёлингиз ўқиши ёки эшитиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 19:39 | Савол-жавоблар | 135 | Оила ва турмуш