Жинсий алоқа вақтидаги дуо
Ассалому алайкум! Домла мен яқинда уйландим бир нарса мени уйлантириб юрубди. 2 ойдан ошди аёлим хозр хомиладор мен жинси алоқа қилишимдан аввал деярли кўпида бисмиллоҳ айтмаганман. Ҳозир эшитим бисмиллоҳ айтилиш керак экан, энди мен нима қилсам бўлади ва буёғига нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтгани ўтиб кетди, ҳеч нарса қилманглар. Бундан кейин авратлар ёпиқ ҳолда қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқинг: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ أَهْلَهُ قَالَ: بِاسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا، فَإِنَّهُ إِنْ يُقَدَّرْ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ فِي ذَلِكَ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْطَانٌ أَبَدًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода этган пайтида «Бисмиллаҳ. Аллоҳим! Биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жуфти ҳалолига яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўлса, у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 09:23 | Савол-жавоблар | 252 | Оила ва турмуш