Ҳомиладорлик ва рўза

Ассалому алайкумШу йил Рамазон ойи кирганида ҳомилам 9 ойлик бўлади. Олдинлари рўза тутганимда соғлигим билан муаммолар бўлмаган. Ҳозирда шифокор билан рўза ҳақида маслаҳатлашганим йўк. Агар рўза тутсаму қаттиқ оч қолгандан, чанқагандан ёки оғриқ бўлсаю рўзамни очсам кейинчалик фақат қазосини тутаманми ёки каффорат ҳам вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фақат қазосини тутасиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar