Қандай қилиб дўстимни умидини қайтарсам бўлади
Ассалому алайкум! Менинг бир достим бор у бедаво оқ қон (рак) касалига чалинган. Унга ҳама нарса оллоҳдан, оллоҳ шифо берса согайиши ҳақида коп айтдим. Лекин унинг умиди тобора ёқалиб боряпти. Нима қилиб уни умидини янада кöпро қайтарсам болади. Дуоларимда унга шифо сорайман. Яна қайси дуолар билан унга янада кöпро шифо сорасам болади. Олдиндан рахмат. Сизлардан Оллоҳ рози болсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз умидини қайтаришга уринманг. Иймони мустаҳкам бўлиб, иймон билан ўтишига ёрдам беринг. Ҳамма ҳам бир кун вафот топади. Муҳими тавба қилиб иймонда ўтиб қолиш. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу еттита ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 138 | Табобат