Нисобга етган пул

Ассалому алайкум! Нисобга етган пул миқдори 85гр тиллонинг нархи билан белгиланади яъни 27млн сўмдан бироз кўпроқ, агар менда бир йилда пулим 2-3-4 марта нисобга етса яъни 27млн сўмдан ошганда мен уни 40/1 қисмини закотга берсам мискинларга, шундан сўнг ўша йилнинг ўзида уй учунми ёки машина учунми яна 60млн пул йиғсам яна ўша йилни ўзида 60млндан ҳам 2марта закот беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир йил олдин нисоб миқдорича бўлиб ҳозир закот берадиган кунда нисобдан камаймаган бўлса бор маблағингизни қирқдан бирини закот деб чиқарасиз. Бир марта берасиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:47 | Савол-жавоблар | 149 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar