Ўлимлик пулидан закот
Ассалому алайкум! Ёши улуғ отахон ва уларнинг аёллари ушбу саволларни сўраб беришни илтимос қилишди: Улар дафн ҳаражатлари учун олдиндан ўлимлик пулларини сақлаб қўйишар экан. Ушбу пулларининг миқдори нисобга етган экан. Улар ушбу пулдан закот беришлари керакми? 2. Агар улар закот беришга мажбур бўлишса, ўзларининг мухтожманд қизларига бериш мумкин бўлмаганлиги туфайли, улар бошқа бир мискин(учинчи шахс) орқали қизларига ўтказишлари мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бириники ёки иккисидан бириники алоҳида нисобга етган бўлса закот бериши фарз. Фарзандларига бериши жоиз эмас, гарчи бошқа шахс орқали бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 142 | Закот