Рамазонда қазо намозлар

Ассалому алайкум! Рамазон ойида таровех намозларида хатми Қуръон қилинади. Билишимча таровех намози нафл ибодат хисобланади (Аллоҳ билгувчироқ). Мен, Аллоҳ хидоят қилиб, яқинда намозга кирдим. Илгари ўқилмаган қазоларим бор. Саволим шуки, таровехда қатнашганим маъқулми ёки шу вақт мобайнида қазо намозларимни адо этганим яхшими? Хатми Қуръонда қатнашолмаслик мени ташвишга соляпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таровеҳга қатнашиш саннати муаккада. Қазоларингизни ҳам ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:40 | Савол-жавоблар | 149 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar