Фарзандларим намози

Ассалому алайкум! Мен ва икки фарзандим, қизим ва ўғлим намозга киришди. Улар хали болағатга етмаган(ўғлим 10, қизим 12 ёшга киради яқинда). Саволим: эрталаб 7:00 да ишга кетаман, уларни намозга тургизсам кечикиб туришади, лекин мен унгача 6:30ларда Азон ва Такбир-икомат айтиб суннат ва фарз намозларимни ўқиб бўлган бўламан, болаларим мендан кетаётганимда "дада биз Азон ва Такбир-икомат айтайликми" деб сўрашади, мен уларга Азон айтишингиз шарт эмас мен айтдим дейман, лекин Такбир-иқомат айтишлари керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, айтишади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar