Харомдан топаман эхсон қилсам бўладими

Ассалому алайкум! Кўп холларда ҳаромдан пул топаман, халол пулга қониқмайман, одамга ўхшаб яшаш учун халол пул етмайди хам. (Тўғрисини айтдим) бир оғир касал бўлган беморни биламан, ёрдамга ўта мухтож, ўлар холатда ётибди, мен моддий ёрдам бермасам касалликдан ўлади, ёрдам берадиган яқинлари йўқ. Лекин менинг пулим харом, эхсоним кқабул бўлмайди, ёрдам беришим керакми ёки нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савоб умид қилмасдан берсангиз бўлади. Аллоҳ таоло инсонни ўлмайдиган даражадаги ризқига кафил бўлган. Орзу-ҳавасига кафил эмас. Орзу-ҳавасингиз ҳаромдан топишингизга баҳона бўлолмайди.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларигина кирмас».
Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта, жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими», дейишди. Бу саволга жавобан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.
Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:35 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar