Биродарлик ҳаққи

Ассалому алайкум! «Пайшанба ва душанба кунлари фаришталар амалларни осмонга олиб чиқадилар, фақат дўсти билан аразлашганлар ярашиб олмагунча амаллари олиб чиқилмайди» мазмунида ҳадис бор. Мен шундай ўртоғим билан ярашиш мақсадида унга бир неча маротаба телефон қилдим, у билан кўришиш ҳаракатини қилдим. Лекин у ўзини олиб қочди, телефонларимга жавоб бермади. (менимча ярашишни хоҳламади). Орадан озгина вақт ўтиб ўртоғим вафот этди. Мендан биродар билан ярашиш мажбурияти соқит бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз тоқатингиз етганича ҳаракат қилган бўлсангиз бўлди. Аллоҳ таоло инсоннинг тоқати етмаган нарсага буюрмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:35 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar