Жаннатга қачон кирилади?

Ассалому алейкум! Яқинда бир китобда ўқиб қолгандим агар намозхон ҳар беш маҳал намозидан сўнг "Оятал курсий"ни ўқиса у одамни жаннат билан фақат ўлим ажратиб туради дейилган эди. Лекин ҳаммамиз биламизки жаннатга қиёмат бўлганидан сўнг кирилади? Яхши тушинмасдан ноўрин савол сўраганим учун узур. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яъни вафот топса шунга лойиқ бўлади дегани. Албатта буни ўзигина кифоя қилмайди, қолган фарз ва вожибларни ҳам адо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:46 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar