Институтга киришдаги тўлов

Ассалому алайкум! Мен 14 йил олдин 17 ёшимда институтга имтихонда йиқилганман, лекин ўша йили ота онам 2000$ эвазига мени киргизишган ва ўша йили 150 тага яқин талаба киритилган менга ўхшаб, қўшимча квота очилган, ўшанда буни унча тушунмаганман, катталар буни сен иститутдан ўрнимни сотиб оляпман деб тушунгин деб айтишган. Энди буни пора эканлигини тушундим, энда мен нима қилай, ўқиганим, дипломим нима бўлади? Тавба қилганимни ўзи етадими ёки яна нимадир қилишим керакми? Дипломим ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дипломингиз ҳаром эмас. Сиз соҳангиз бўйича яхши мутахассис бўлинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:46 | Савол-жавоблар | 152 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar